Қозоғистонлик
аскар Ғалаба юбилейи шарафига 80 километрга югурди. Тимур Ержанов бу масофани 7
соат 21 минут 11 секундда босиб ўтди. Унга сафдошлари ҳамроҳлик қилишди, лекин
йўлнинг кўп қисмини ёлғиз ўзи босиб ўтди. Сержантни финишда қўмондонлар ва
яқинлари кутиб олди. Тимур Ержанов бу ютуқ билан чекланмоқчи эмас. Навбатдаги
режа: ўзининг Жана-Арқа қадрдон посёлкасидан Қарағандигача 200 километрга
югуриш.
Тимур
Ержанов, Қозоғистон Республикаси
Мудофаа вазирлиги сержанти:
–
Февралдан бошлаб тайёрландим, 15 кунлик дам олишда бўлгандим. Ҳар куни 10 километрдан
югурдим. Уйдан ишга пиёда борардим. 80 километрга югуриш осон эмас. Қўмондонлик
мени қўллаб-қувватлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

