Астанада Алия Мўлдағулованинг 100 йиллигига бағишланган тўплам тақдимоти ўтказилди

Астанада Алия Мўлдағулованинг 100 йиллигига бағишланган тўплам тақдимоти ўтказилди

Астанада «Алия Мўлдағулова. Ўлмас жасорат» энциклопедик тўплами тақдимоти ўтказилди. Китобда аввал чоп этилмаган архив материаллари ва ноёб фотографиялар, шунингдек, афсонавий қозоқ қизининг қариндошари ва замондошлари хотиралари мавжуд. Тарихий маълумотлар ва бадиий асарлардаги маълумотлар орқали муаллиф снайпер қизнинг бетакрор шахсиятини янгича очиб бера олган. Нашр икки йил давомида тайёрланди.

Амангелди Нуғманов, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутати:

– Нашр Алия Мўлдағулованинг 100 йиллигига бағишланган. Қаҳрамон қиз тўғрисида китоб унинг эллик йиллигига бағишлаб чоп этилганди. Орадан ўтган давр мобайнида янги маълумотлар топилди, уларнинг ҳаммаси ушбу тўпламга киритилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси