Астанада янги китоб тақдимоти ўтказилди

Астанада янги китоб тақдимоти ўтказилди

Иқтисодиёт соҳасида етакчи эксперт ва тадбиркор Ербўсин Нурмуханнинг ушбу асаридан муваффақиятлар ва бизнес яратишда дуч келинадиган қийинчиликлар, кутилмаган ташаббуслар ва уларнинг натижалари ҳақида маълумот жой олган. Муаллиф ўз тажрибасига таяниб, даромад келтирувчи ишни қандай яратиш мумкинлиги тўғрисида ҳикоя қилган. Китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган, унга экспертлар мақолалари, мавзуга оид илмий ишлар ҳам киритилган. 

Ербўсин Нурмухан, тадбиркор, иқтисодчи эксперт, китоб муаллифи:

- Мамлакат иқтисодиётида кичик ва ўрта бизнес улуши 30 фоиздан кўпроқ. Бу китобни ана шу йўналиш тараққиёт этиши, ривожланган давлатларда бўлгани каби 70-80 фоизга етиши учун ёздим. Унда ана шу давлатлар тажрибаси баён этилган.

Едиге Қўжахмет, халқаро инвестициялар бўйича эксперт:

- Бу китоб кичик бизнес бошлаётганлар учун қўлланма бўла олади. Чунки у шахсий тажрибага асосланган, йўлларда учровчи тўсиқларни аниқ кўрсатиб берган. Иккинчидан, ушбу асар ислоҳот ўтказишдан манфаатдор бўлган давлат идоралари раҳбарлари учун ҳам анча фойдали.

Абдумалик Сарманов таржимаси