Қозоғистонда янги корхоналар иш бошлайди

Қозоғистонда янги корхоналар иш бошлайди

2030 йилгача уларнинг барчаси ишга туширилиши режалаштирилган. Улар ичида энг йириги – «Қозоғистон- Хитой халқаро саноат шаҳри» технопарки. Жорий йилнинг ўзида уни бунёд этиш бўйича ишлар давом этяпти. Иқтисодий зона ҳудудида яқин келажакда ирригация ускуналари қурилиши йўлга қўйилади. Таъкидлаш лозимки, ҳар иккала объект Осмоности мамлакати компаниялари билан ҳамкорликда амалга оширилади. Ушбу зонада 11 миллион тонна қувватга эга кўп вазифали юк ўтказиш терминали қурилади. Чимкентда ҳам янги ишлаб чиқаришлар бунёд этилиши режалаштирилган. Шаҳарда ҳозир «Жулдиз» саноат зонаси қуриляпти. Унда 50 та лойиҳа рўёбга чиқарилади. Улар орасида машинасозлик, фармацевтика, металлургия, мебель ва қурилиш соҳаси корхоналари бор. «Бўзариқ» агро-саноат зонасида эса қишлоқ хўжалиги техникасини чуқур қайта ишлаш бўйича корхоналар очилади. Биринчи босқичда 20 дан зиёд корхона қурилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.