Тунги музейни 47 мингдан кўпроқ одам томоша қилди

Тунги музейни 47 мингдан кўпроқ одам томоша қилди

Ўзига хос ноёб экспонат ва артефактлар билан танишиш учун бино кираверишида навбат юзага келди. Аммо, ташкилотчилар айтишича, шунга қарамай, дўстона ва байрамга хос муҳит сақланиб турди. Меҳмонлар учун концерт ва кўнгилочар дастурлар тайёрланди. Ўйинлар, квестлар, шу билан бирга, маъруза ва мастер-класслар ташкил этилди. Айни пайтда, ташриф буюрувчиларни театрлаштирилган экскурсиялар, ҳунармандлар ярмаркаси, китоблар ва муаллифлик қўғирчоқлари кўргазмаси ҳам ҳайратда қолдирди. Шу куни музей ходимлари ўрнига меҳмонларни таниқли тарихчилар, машҳурлар қарши олди. Таъкидлаймиз, махсус акция пойтахтимизда ҳар йили, 18 май – Халқаро музейлар куни байрами доирасида ўтказилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси