Қозоғистон глобал рақобатбардошлик индекси рейтингида ўрнини сақлаб қолди. Бутунжаҳон иқтисодий форум ҳисоботига кўра, мамлакат 55-ўринда. Айни вақтда қатор позицияларда ижобий ўзгаришлар кузатилди. Шу жумладан, «бозорда устунлик даражаси» индикаторига кўра Қозоғистон 14 поғонага кўтарилди ва 70-ўринни эгаллади. «Хизматлар соҳасида рақобат» пункти бўйича эса республика 81- ўриндан 80- ўринга чиқди. Қозоғистон мавқеининг кучайиши унда ўтказилаётган товар бозорларида ҳалол рақобатни ҳимоя қилиш ва маъмурий тўсиқларни олиб ташлашга оид ишлар билан изоҳланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси