Қадимий Ўтрор - жамоатчилик эътиборида

Қадимий Ўтрор - жамоатчилик эътиборида

Қадимий Ўтрор тамаддуни тобора кўпроқ сайёҳларни ўзига жалб этмоқда. Буюк мутафаккир Абу Наср ал-Форобий ватанига ўтган йили 400 мингдан кўпроқ турист келган. Пойтахтда очилган «Буюк Ипак йўли ва Ўтрор водийсининг ўрта асрлар тамаддуни» кўргазмасида Ўтрор давлат археологик музей-қўриқхонаси раҳбари Жангелди Мақашев маълум қилишича, бугунги кунда музей фондида 25 мингта ноёб экспонат мавжуд, қадимий тамаддунларга оид 169 та буюм кўргазмага қўйилган. Минтақалар бўйлаб олиб юрилган ушбу кўргазма тўлдириб борилиши кутилмоқда.

Жангелди Мақашев, ўтрор давлат археологик музей-қўриқхонаси директори вазифасини бажарувчи:

- Кўргазма икки қисмдан иборат. Биринчиси 9-12-асрларга оид Ўтрор тамаддунини ўзида акс эттиради. Иккинчиси мўғуллар босқинидан кейинги Ўтрор ҳақида ҳикоя қилади. Умуман олганда, 2022 йилгача мўлжалланган Ўтрорни ўрганишга оид уч йиллик дастур мавжуд. Август ойида Атирау вилоятига, сентябрда Ғарбий Қозоғистонга сафар ташкил этилади.

 

 

 Абдумалик Сарманов таржимаси.