Эксперт: Конституция ўзгариши инвесторлар ишончи мустаҳкамлайди

Эксперт: Конституция ўзгариши инвесторлар ишончи мустаҳкамлайди

Асосий қонунда махсус иқтисодий ва саноат зоналари бўйича асосий ўзгаришлар белгиланиши инвесторлар ишончи ортишига, иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга қаратилган. Алатау шаҳрини лойиҳалаштириш ва қуриш бўйича бош маслаҳатчи Вонг Хэн Файннинг фикрича, мамлакатлар ўртасида давом этаётган инвестициялар учун қатъий рақобат даврида Қозоғистоннинг янги  Конституцияси лойиҳаси бизнес учун шаффофлик ва узоқ муддатли сармояларда барқарорликни таъминлайди. Вонг Хэн Файн таъкидлашича, кўпчилик инвесторлар ўзгаришларни ижобий қабул қилди.

Вонг Хэн Файн, Алатау шаҳрини лойиҳалаштириш ва қуриш бўйича бош маслаҳатчи, «Самруқ-Қазина» ҲЖ мустақил директори:

- Конституцияда махсус иқтисодий иш тартиби кўрсатилиши олдиндан режалаштириш имконини беради. Инвесторлар кўплаб сармоялари узоқ муддатга киритилиши сабабли ишонч бўлишини истайди. Улар тўсатдан юз берадиган ўзгаришларни севмайди. Шунинг учун Асосий қонун шаффофлик ва барқарорлик ваъда қилади, бу эса Қозоғистон Президенти инвесторлар жалб этишига ёрдам беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси