Хитойда Қозоғистон маданияти маркази очилди

Хитойда Қозоғистон маданияти маркази очилди

Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг ХХРга илган ташрифи доирасида Пекинда Қозоғистоннинг Хитойдаги маданият маркази очилди. Давлат раҳбари ўз нутқида ушбу воқеанинг тарихий аҳамияти ва икки халқнинг маъанавий ҳаётида муҳимлигини таъкидлади. Санъат ва маданият – турли халқларни бирлаштирувчи олтин кўприк. Шунинг учун, Қозоғистон Президенти таъкидлашича, маданий-гуманитар алоқалар кучли бўлса, дўстлик мустаҳкам бўлади. Ўз навбатида, ўтган йили Астана шаҳрида Пекин тил ва адабиёт университети филиали очилди, куни-кеча Лу Бань устахоналари иш бошлади.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Буюк Дашт ва Буюк Хитой ўртасидаги маънавий-маданий алоқалар ҳеч қачон тўхтаб қолган эмас. Уларни сақлаб қолиш ва ривожлантириш бугунги куннинг муҳим вазифаси. Бунда қозоқ халқининг бой мероси ва ўзига хос анъаналарини оммалаштириш йўлида ишловчи Миллий мдааният маркази бунда катта ўрин тутишига ишончим комил. Марказ икки мамлакат ёшлари ўзаро илғор билимлар ва яратувчанлик ғояларини алмашадиган майдончага айланади.

Қосим-Жўмарт Тўқаев ХХР Маданият ва туризм вазири Суль Ели ҳамроҳлигида маданий марказ билан танишди. Унда кутубхона, қозоқ тили, мусиқаси, ижод кабинетлари, шунингдек, қадимий саклар давридан бошлаб XX аср бошигача бўлган экспонатлар қўйилган кўргазма зали бор. Шу ерда юқори мартабали меҳмонларни хитойлик ўқувчилар кутиб олишди, улар қозоқ тилини билиши билан меҳмонларни лол қолдирди. Ўқувчилар дўмбирада машҳур қозоқ ва хитой асарларидан попурри ижро этди.

Абдумалик Сарманов таржимаси