Қозоғистон ЮНЕСКОда Маданиятларни яқинлаштириш марказини тақдим этди. Тўпланганлар таъкидлашича, унинг фаолиятига кўп миллатли ва кўп конфессияли тинчликсевар мамлакатимиз тажрибаси асос сифатида олинади. Марказ цивилизация ва маданиятлар келиб чиқиши, уларнинг ўзаро алоқасини илмий тартибда ўрганади. ЮНЕСКОда мазкур фаолият халқаро хавфсизлик ва ижтимоий интеграцияга хизмат қилиши мумкинлиги таъкидланди. Парижда Қозоғистотннинг миллатлараро тотувликка оид ноёб тажрибаси ҳар томонлама ўрганилиши ва тарқатилиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Ўлжас Сулаймонов, Маданиятларни яқинлаштириш халқаро маркази директори:
- Урушлар ва бошқа фалокатларга олиб келаётган зиддиятлар илдизи ҳамиша ҳам чуқур ўрганилмайди. Бу йўналишда фан анча орқада қолаётгани кузатиляпти. Тарих фани ҳам. Маданиятлар нима учун узоқлашаётганини ўрганиш шарт.
Рашид Нуғманов, кинорежиссёр:
- Маданий ўзига хосликлар, ёки менинг тилим билан айтганда, маданий ДНК, маънавий ДНК алмашинар эканмиз, биз ўзлигимизни сақлаб қоламиз. Йўқотмаймиз, бойитамиз. Бу эса жуда муҳим. Назаримда, Қозоғистон ўз тарихий тараққиётига кўра ундай ўзаро алмашинув маҳсули, намунаси бўла олади. Этнослар, шунингдек, уларнинг тиллари, маданияти қайнаётган қозон. Ундаги одамларнинг ўзаро муносабатлари жуда қимматли.
Абдумалик Сарманов таржимаси