Астанада Рахимжан Қўшқарбаев хотирланди. Афсонавий аскарнинг 100 йиллигига бағишлаб гулчамбарлар қўйилди. Эслатамиз, 1945 йилда Рахимжан Қўшқарбаев душман ўқ
ёғдириб турган бир шароитда Рейхстаг устига байроқ тиккан эди. Унинг бу
жасорати қаҳрамонлик намунаси сифатида халқ юрагида абадий сақланиб қолади.
Рахимжан Қўшқарбаевнинг бир асрлик юбилей муносабати билан Астана шаҳрида 40
дан зиёд тадбир ўтказилди.
Қабдулин Самат,
ҳокимлик Ички сиёсат бошқармаси бош мутахассиси, Астана:
- Спорт, жамоатчилик учун, сиёсий тадбирлар ўтказилди.
Уларда шаҳар аҳли тўлиқ қатнашди, ўқувчилардан тортиб, жамоат ташкилотларигача
фаоллик кўрсатди. Ташаббус кўплаб ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланди. Бугун
Рахимжан Қўшқарбаев ёдгорлигига гулдасталар қўйилди. Келгуси йилда биз Буюк
Ғалабанинг 80 йиллигини нишонлаймиз. Бугунги тадбирларимизни халқимизнинг ана
шу улкан байрами дебочаси, деб ҳисоблаш мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси