Қозоғистонда янги байрам — Қозоқ тозиси ва тўбети куни нишонланади. Мамлакатда ҳар йилнинг 3 сентябри мана шу жонзотларга бағишланади. Ҳукумат байрам кунлари рўйхатига тегишли қарор асосида ўзгаришлар киритилди. Бу ташаббус асл қозоқ ит зотларини сақлаб қолиш ва оммалаштиришга қаратилган. Бу жониворлар миллий мероснинг бир қисми бўлиб, «Етти хазина»нинг биттаси ҳисобланган. Таъкидлаш лозимки, този чаққонлиги ва саботи туфайли овга олиб чиқилган. Тўбетлар эса асрлар давомида уй-жой ва сурувларни қўриқлаган. Бузотларга мамлакатда ҳам, хорижда ҳам қизиқиш ортиб боряпти. Таъкидлаш лозимки, 2024 йилда қозоқ тозиси Халқаро кинология федерацияси томонидан тан олинди, Қозоғистон эса бу зот стандартларини белгиловчи томон сифатида белгиланди.
Абзал Дўсиман, «Найза» жамоат жамғармаси аъзоси:
– Този ҳозирча алоҳида зот сифатида рўйхатга олинган. Уни халқаро даражада тўлиқ тан олишлари учун 10-12 йил вақт кетади. Шу жумладан, този бир қанча шартларни бажариши зарур. Бу зотнинг махсус статистикаси, стандартлари яратилиши, у оммалашиши талаб қилинади. Демак, бу зотга бағишлаб алоҳида кун белгиланиши жуда муҳим қадам.
Абдумалик Сарманов таржимаси

