Астанада Жўжихон тўғрисидаги фильм премьераси ўтказилди

Астанада Жўжихон тўғрисидаги фильм премьераси ўтказилди

Астанада «Жўжихон. Буюк улус ҳукмдори» тарихий ҳужжатли-бадиий фильми премьераси ўтказилди.  Картина машҳур журналист ва продюсер Майя Бекбаева томонидан яатилди ва Қозоғистон Президенти телерадиомажмуаси  ёрдамида суратга олинди. Лента Олтин Ўрда асосчиси, Чингизхоннинг катта фарзанди Жўжихон даври ҳақида ҳикоя қилади. У дастлабки томошабинлари кўнглидан жой олди. Мухлислар фикрича, фильм тарихий адолатни тиклайди, Жўжихоннинг давлатчилик оёққа туришида асосий ўрин тутганини кўрсатади.


Талгат Теменов, режиссёр:


- Жўжихоннинг тутган ўрни, тарихий аҳамиятини замонавий талқинда, ёшлар нигоҳида акс эттириш — жуда муҳим. Майя бу йўналишда муваффақият қозонди, унга омад тилаймиз!


Сирим Итқулов, блогер:


— Бу шунчаки бадиий лойиҳа эмас, у тарихий-маърифий ташаббус. Ажойиб! Тарихий воқеаларни бугунги авлодга тушунарли шаклда баён этиш бўйича тутилган усул, дейиш мумкин.


Ярим йилдан зиёд вақт сценарий устида иш олиб борилди, тарихчилар билан маслаҳатлашилди. Суратга олиш ишлари Астана шаҳри ва унга яқин ҳудудларда амалга оширилди. Таъкидлаш лозимки, 20 март куни Жўжихон ҳақидаги фильм мамлакатнинг барча кинотеатрларида намойиш қилинади.


Абдумалик Сарманов таржимаси