Астанада ҚХА кенгаши йиғилиши ўтказилди

Астанада ҚХА кенгаши йиғилиши ўтказилди

Қозоғистон халқи ассамблеяси XXXIV сессиясини ўтказишга тайёрланяпти. ҚХАнинг 30 йиллик юбилейи нишонланаётган жорий йилда 400 тадан зиёд йирик тадбир ўтказилади. Астанада бўлиб ўтадиган ҚХА кенгаши йиғилишида парламент аъзолари, этномаданий бирлашмалар ва ассамблея тузилмалари раҳбарлари иш натижалари ва келажак режаларини муҳокама қилади. «Ассамблея ёшлари» етакчиси Тимур Жумурбаевнинг таъкидлашича, ҚХА ёшлар қаноти турли, шу жумладан, халқаро лойиҳалар ташаббускори бўлди. Улар ёш авлодни жипслаштириш, ривожлантиришга, ишчи ва талаба ёшлар билан ҳамкорлик қилиш орқали уларнинг таклифларини рўёбга чиқаришга кўмак беради.

Тимур Жумурбаев, «Ассамблея ёшлари» республика жамоат бирлашмаси раиси:

- Ҳозир талабалар ва ўқувчилар билан катта иш олиб бориляпти, талабалар ассамблеялари тузиляпти. Бу майдончаларда ёшларнинг бунёдкорлик ишлари учун имконият бериляпти. Улар барча лойиҳаларга интеграция қилинган. Бундан ташқари «Ассамблея ёшлари» ташкилоти мамлакатнинг турли минтақаларида, турли форматларда ёшларнинг турли тоифаларини бирлаштирувчи мингтадан зиёд тадбир ўтказади.

Абдумалик Сарманов таржимаси