Кинотеатрларда қозоқ тилида суратга олинган, томошабинлар эътирофини қозонган фильмлар
кўпайиб бормоқда. Бир неча йил ичида уларнинг прокатдаги улуши 30 фоизга етиши
кутилаётир. Кўпчиликка ёққан хорижий фильмлар давлат тилига дубляж қилинади, деб
таъкидлашди Маданият ва спорт вазирлигида. Март ойида республикада қозоқ тилига
дубляж қилиниши мўлжалланган кинокартиналарни танлаб олиш қоидалари тасдиқланди.
Асхат Ўралов Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазири:
- Ўтган йили Маданият ва спорт вазирлиги ёрдамида
томошабинлар кутган учта кинопремьера қозоқ тилида дубляж қилинган шаклда
тақдим этилди. Жорий йилда биз ҳукумат қарорига мувофиқ маданият соҳасини
ривожлантиришнинг етти йиллик концепциясини ишлаб чиқдик ва тасдиқладик. Вазифа
шу: ҳар йили камида 15 та кинопремьера прокатга қозоқча дубляжда чиқиши зарур.
Бунинг учун республика бюджетидан маблағ ажратилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.