Унинг асарларида классик мусиқадаги аслият ва шеърият латофати мужассам. «Астана Опера» театрида «Георгий Свиридов: романс руҳи ва мусиқаси» деб аталган концерт ташкил қилинди. Номи тилга олинган буюк инсон ўтган аср мусиқа санъати тарихида ёрқин из қолдирган машҳур совет бастакори эди. Ўзидан кейин бой ижодий мерос қолдирган. Есенин, Пушкин, Лермонтов, Блок ва Исаакян шеърларига ёзилган асарлари талқинини Азамат Жилтиркўзов ва меццо-сопрано Гулжанат Сапақова ижро этди. Фортепиано партиясини Долорес Умбеталиева тақдим қилди.
Азамат Жилтиркўзов, «Астана Опера» опера труппаси директори:
- Бу бастакор асарларини ижро этишни ёқтираман. Бир вақтлар дастлабки қозоғистонликлар сафида Георгий Васильевич Свиридов номли камер ижрочиларнинг 5-халқаро танловида қатнашганман. Бу танлов 2000 йилдан буён ўтказилади. Мен 2014 йилда ташкил қилинган 5-танловда биринчи мукофотни олганман. Шундан буён концертларимда унинг асарларидан бериб бораман. Бугунги оқшом тўлиғича Георгий Васильевич Свиридов ижодига бағишланди.
Долорес Умбеталиева, «Астана Опера» театри бош концертмейстери:
- Георгий Свиридовнинг мусиқий тили жуда мураккаб. Ундаги кайфиятни, мазмунни томошабин тўла тушуна олиши учун саводли, профессионал шаклда тақдим этиш керак. Концерт шуниси билан мураккаб. Шунинг учун кам куйланади. Айниқса, бутун концертни Свиридовга бағишлаш осон эмас.
Абдумалик Сарманов таржимаси