Қозоқ тили сунъий интеллект ёрдамида ривожлантирилади

Талдиқўрған шаҳри нимаси билан машҳур? Талдиқўрған табиий ландшафтлари ва кўллари билан танилган. Унинг атрофида қишлоқ хўжалиги яхши ривожланган, бой маданий меросга эга. 

Қозоғистонда шу каби шаклда ўзаро боғланиш, суҳбатлашиш имконини берувчи, турли тилларда гапирувчи виртуал ёрдамчи пайдо бўлди. Ҳозир эса бу ишнинг такомиллашишига кўмак кўрсатувчи қозоқ тили модели тайёрланяпти. Сунъий интеллектга асосланган закий тизим тилни чуқур ўзлаштиришга ёрдам беради. Саволларга жавоб беради, хулоса чиқаради. Матнларни бир зумда тилдан тилга таржима қилади. Инфратузилмасидаги мавжуд уикипедия,  ахборот агентликлари ва давлат сайтларидан олиншан турли манбалардан фойдаланади. Лойиҳа модель таълими қозоқ тилидан ташқари рус, инглиз ва турк тиллари билан ҳам ишлайди.     

Ербўл Абсаламов, Ақлли тизимлар ва сунъий интеллект институти директори ўринбосари:

– Биз бу ишни апрель ойида бошладик. Ҳозир қозоқ тилида 30 миллиард токин тўпладик. Сентябргача маълумот тўплаймиз. Тренинг бошланади. Сентябрь ойи ўрталарида модель ишлай бошлайди, деган фикрдаман. Лойиҳамиз 16 декабрда ниҳоясига етиши ва фойдаланиш учун халққа тақдим этилиши кутиляпти. GPT чат ҳозирча матн шаклида берилган, келгуси йилдан Language Vision деб аталган лойиҳамизни ишга туширамиз. Бирорта сурат кўрсатсангиз, унга қараб сизга маълумот беради, фикр алмашади.  Бир вақтнинг ўзида инглиз, рус, қозоқ тилларида гапиради. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.