Астанада «Robotek Grand Tournament» халқаро чемпионати бўлиб ўтди. Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган робот техникаси бўйича турнир мамлакатимизда тўртинчи йил ўтказилиши, иккинчи марта халқаро даражада бўляпти. Унда Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон жамоаларидан ташқари, АҚШ, Болгария ва Молдовадан ҳам ўқувчилар иштирок этмоқда. Бу - 9 ёшдан 17 ёшгача бўлган 300 нафардан кўпроқ қатнашчи. Улар 7 тоифада куч синашди, роботни лойиҳалаштириш, муҳандислик, инновациявий ва IT-ечимлар борасидаги малакалари синовдан ўтди.
Элдар Аппазов, робот техникаси бўйича жамоа раҳбари, Ўзбекистон:
– Жорий йилда кубогимиз бор – «Байроқ етказувчи»
тоифасида биринчи ўринни олдик, «энг яхши халқаро жамоа» кубоги ҳам бизда.
Ўзбекистоннинг энг яхши натижали жамоаси келди, менга робот техникаси ривожига
қўшган ҳиссам, хусусан, Robotek Grand Tournament турнири
мукофоти топширилди. Яна бир жамоамиз «Робот-сараловчи» номинациясида иккинчи
ўринни эгаллади. Йилдан-йилга натижалар яхшиланмоқда, турнир такомиллашиб
боряпти.
Турнирда
ҳар бир тоифа бўйича ғолиб ва совриндорларга диплом ҳамда
қимматбаҳо совғалар топширилди. Омади кулган иштирокчилар Қозоғистон-Британия техника университети ҳамда
Алмати энергетика ва алоқа университети грантларини ютиб олишга муваффақ бўлди. Чемпионат робот техникаси, муҳандислик, интеллектуал фанлар ва дастурлаш борасида иқтидорли болаларни аниқлаш ва
қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Ўлжас Айтжанов, Robotek.kz мактаби спорт
бўлими раҳбари:
- Келаси йили
ушбу тадбирга 20-30 дан зиёд аъзо давлатларни киритишни, қўшни мамлакатларда,
шу билан бирга, олис хориж давлатларида ҳам саралаш босқичларини ўтказишни режа
қилганмиз. Мақсад – ҳар йили тажриба ошириш, ҳар бир ўтказилган мусобақада
вазифаларни мураккаблаштириб бориш, ўсиб келаётган авлод вакилларини робот
техникаси соҳасига тобора кўпроқ жалб этиш.
Абдумалик Сарманов таржимаси

