Қозоғистонда IT-Aiel ва Aqyl Tech лойиҳаларига ариза қабул қилиняпти

Қозоғистонда IT-Aiel ва Aqyl Tech лойиҳаларига ариза қабул қилиняпти

Қозоғистонда сўнгги икки йилда аёллар айти-стартаплари фаол ривожланаётгани кузатиляпти. 2023 йилда улар сони 179 та бўлган бўлса, жорий йилда 300 тадан ошди. Нозик жинс вакилларининг рақамли тадбиркорлик соҳасига кириб келишини рағбатлантириш учун мамлакатда IT-Aiel дастури рўёбга чиқариляпти. Ўтган давр мобайнида 5,5 минг нафар аёл таълим олди. Экспертлар фикрича, рақамли малакаларни ёшлар орасида кенг тарқатиш лозим. Жорий йилда бунинг учун яна битта лойиҳа - Aqyl Tech ишга туширилди. Унинг доирасида иштирокчилар сунъий идрок ва киберхавфсизлик соҳасида билимларини кенгайтириши мумкин. Ҳар иккала дастур онлайн форматда ўтказилади.

Азиза Шужеева, Technowomen ташкилоти бошқаруви раиси:

- Aqyl Tech лойиҳаси Қозоғистон жиддий технологик сапчишга эриша олиши учун ёшлар учун ақлли технологияларни ривожлантиришга қаратилган. Лойиҳада Қозоғистоннинг барча минтақалари вакиллари қатнашаяпти, биз қишлоқ ёшларини ўқитиш, янги технологик йўналишларга кўпроқ ёшларни жалб этиш, уларнинг молиявий саводхонлиги даражасини ошириш учун ёшлар имкониятлари марказлари базасида 100 та тренер етиштириш ниятидамиз.

Қатнашчилар йиғила бошлаган иккита таълим дастурининг энг кучли учта битирувчисига ҳамкор компания махсус грантлар ажратади. Шу тариқа, улар октябрда Американинг Бостон, Нью-Йорк ва Майами шаҳарларига боради, дунёнинг етакчи технологик компанияларида бўлишади.

Кристина Вебер, IT-Aiel, Aqyl Tech дастурлари ҳамкори бўлган компания асосчиси:

- Гуглда, Нетфликсда, Гарвардда, MITда бўламиз. Талабаларимиз истакларини ҳисобга оламиз. Улар ўзлари хоҳлаган компаниялар билан учрашув ташкил қиламиз, маълумот алмашиш, ҳамкорлик иплари боғлай олишлари учун топ-менежерлар, компаниялар эгалари билан мулоқот бўлади.  Яъни, бизнинг битирувчиларимиз халқаро даражада ўз карьерасини қура олишига йўл очилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси