Қозоқ миллий таомлари Кўчманчилар ўйинлари меҳмонларини лол қолдирди

Астанадаги Кўчманчилар ўйинларига келган хорижлик меҳмонларни лол қолдирган бешта қозоқ миллий таомлари аниқланди. Мамлакат туристик операторлар олиб борган сўровларга кўра, меҳмонлар энг кўп бешбармоқ, бўғирсоқ, қимиз, қурут ва шубатни тилга олишган. Уларнинг таъкидлашича, миллий ошхона кўчманчилар маданияти ва аждодлар анъаналари элементларини ўзида уйғунлаштиргани сабабли руҳлантирган.


Айжан Жўлдасбекова, Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги расмий вакили:


- Миллий таомларимиз меҳмондўстлигимизни акс эттиради. Хорижликлар уларнинг сифатини юқори баҳолади, бу эса гастрономик туризм бўйича мамлакат нуфузини оширади.


Абдумалик Сарманов таржимаси