Кўчманчилар ҳақида видеоролик - Webby Awards мукофотига номзод

Кўчманчилар ҳақида видеоролик - Webby Awards мукофотига номзод

Кўчманчилар ҳақида видеоролик АҚШдаги Webby Awards халқаро мукофотига номзод этиб кўрсатилди. Уни «Интернет-контент Оскари» дейишади. Lonely Planet тайёрланган видео «Маданият ва яшаш тарзи» тоифасидаги «Энг яхши қисқа метражли ижтимоий видео» номинациясига қўйилди. Бу танловда National Geographic, Sotheby's ва бошқаларнинг роликлари ҳам бор.

Ширин Мусина, «Kazakh Tourism» миллий компанияси бошқарувчи директори:

Ғолибни аниқлашда берилган овозлар ҳисобга олинади, кўпроқ одам анъаналаримиз, табиатимиз ва бой меросимиз ҳақида билиши учун илтимос, Қозоғистонни қўллаб-қувватланглар.

Абдумалик Сарманов таржимаси