Россияда Қозоғистон маданияти кунлари ўтказилмоқда

Россияда Қозоғистон маданияти кунлари ўтказилмоқда

Россия пойтахтида Қозоғистон маданияти кунлари ўтказилмоқда. Москваликлар Третьяков галереясида қозоқ халқининг бой маданияти ва тарихи билан танишди. «Қозоғистон санъати дурдоналари» экспозициясида XX асрнинг 60 тадан зиёд тасвирий санъат ва ҳайкалтарошлик асарлари тақдим этилди.


Москвага театр постановкалари ҳам олиб келинди. Биринчи марта қозоқ адабиёти классиги Тўлен Абдиковнинг «Идрок майдони» драмаси қўйилди. Спектаклда Қалибек Қуанишбаев номли қозоқ мусиқавий драма театри актёрлари иштирок этди.


Шунингдек, Москвада Қозоғистон киноси кунлари ташкил этилди. Томошабинларга 6 жанрдаги «1941 йил ёзи», «Кеча, кетма», «Дўс-Муқасан», «Алтын Адам» мультфильми ва бошқалар тақдим этилди.


Абдумалик Сарманов таржимаси