Дўмбира – қозоқ маданиятининг асосий рамзи

Дўмбира – қозоқ маданиятининг асосий рамзи

Улар томонидан ишланган қозоқ маданиятининг асосий рамзи Қозоғистонда бўлганидек, хорижда ҳам оммалашиб боряпти. Уста Самат Қадралин айтишича, дўмбирани ясаш жараёни – сермашаққат иш ва алоҳида маҳорат талаб қилади. Дўмбира қандай оҳанг чиқариши  энг майда деталларга ҳам боғлиқ бўлади. Бунда ҳаммаси муҳим. Айниқса, ашё.

Самат Қадралин, дўмбира ясовчи уста:

- Кўпгина ёғоч турларини синаб кўрдим, оқ заранг, бубинг, амарант, венге кабиларни ҳам. Кейин эса классик турдаги ёғочни танладим, бу қизил бук, Америка ёнғоғи. Бундай ёғоч Қозоғистонда йўқ, сотиб оламиз. Бу борада ҳозирги кунда муаммо йўқ, интернет бор, бозор, савдо равнақ топган. Дунёнинг исталган нуқтасига буюртма бериш ва олиш мумкин. Мана, ҳозир эбен, ёнғоқ ва бук олганман. Торлари учун Японияга буюртма берамиз.

30 йил мобайнида уста ўн минглаб нусха чолғу тайёрлаган. Самат Қадралин невараларини ҳам ўз ҳунарига жалб этмоқда. Каттароқлари асбобни йўнишда ёрдам берса, кичкиналар нақш ясаш билан машғул бўлади.

Руслан Қадралин, устанинг невараси:

- Ёрдам беришни бошлаганимга анча бўлган. Баъзида йўнишим мумкин, гоҳо эса нақш тушираман. Ҳозир эса дўмбирага янги нақш соляпман. Кичкина дўмбира бор, бир ярим йил аввал ишлаганман. Одатда ўзим учун ҳар хил буюмлар ясайман.

Абдумалик Сарманов таржимаси