Ўскеменлик уста ясаган миллий қўғирчиқлар туристларнинг юрагини забт этяпти ва дунё бўйлаб сотиляпти. Сувенирларни Германия, Франция, Россиядан келган меҳмонлар ушбу саёҳатдан хотира сифатида олиб кетяпти. Варвара Баталина ўз қаҳрамонларига фақат қозоқ миллий либослари кийдиради. Унинг таъкидлашича, санъат мактабида таълим олаётган қизчасига ёрдамлашаркан, ижодга қизиқиб қолди.
Варвара Баталина, ўскемен шаҳридан:
- Битта қўғирчоқни яратиш учун ўртача саккиз соатли иш вақти сарфланади. Ҳар битта қўғирчоққа 20-25 детал ишлатилади. Уларнинг ҳар бири алоҳида яратилади. Сўнгра турли қисмлардан мана бундай қўғирчоқ ясалади.
Устанинг миллий қўғирчоқлари музейларга, маҳаллий мактаб ва боғчаларга ҳам қўйилган. Шарқий Қозоғистон вилоятида юз нафардан зиёд уста ушбу иш билан шуғулланади, дейишади маҳаллий ҳунармандчилик имкониятлари марказида.
Раиса Мухамеджанова, руководитель ОО «Ресурсный центр ремесленников ВКО»:
- Бихдаги усталар турли техникалардан фойдаланиб асарлар яратади. Улар қаторида ёғоч ўймакорлиги, ёғочга куйдириб чизиш, каштачилик, қозоқ, рус миллий тикувчилиги, қозоқ-рус тўқималари, наматдан буюмлар ясаш ҳам бор. Намат билан ишлашда биз қозоқ халқининг қадимий анъаналарини сақлаб қолдик.
Ҳунармандлар ёшларга ҳам таълим беряпти. Санъат билан шуғулланишни истаётганлар сони тобора ортиб боряпти. Чунки халқ санъати айни вақтда аждодлар ҳунарига ҳурмат ва ижод орқали ўзининг имкониятларини рўёбга чиқариш, халққа зарур нарсалар ясаш дегани.
Абдумалик Сарманов таржимаси.