Банк соҳаси барқарор ишлаяпти

Банк соҳаси барқарор ишлаяпти

Қозоғистон банк соҳаси барқарор ишлаяпти. Ўтган йили молия ташкилотлари активлари салкам 20 фоизга ортди ва 61 триллион тенгени ташкил қилди. Айни вақтда, банклар иқтисодга 34 триллион тенге кредит берди, шу жумладан, мамлакат бизнеси олган қарз 16 фоизга ортди.  Молиявий бозорни тартибга келтириш ва ривожлантириш агентлиги раиси Мадина Абилқасимова 2024 йил якунлари бўйича Қозоғистон Президентига ҳисобот берди. Шу билан бирга, рақобатни кучайтириш учун секторга Жанубий Корея, Қатар ва Бирлашган Араб амирликлари банклари жалб этилди. Қонунчилик базаси ҳам ривожланяпти. Стресс активларбозорини ривожлантириш тўғрисида қонунга қўшимчалар киритилди. Қабул якунида Қосим-Жўмарт Тўқаев реал секторни кредитлаш ва молия хизмати истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича топшириқлар берди.

Абдумалик Сарманов таржимаси