Мамлакатимиз юксак санъат оламида ноёб ҳодиса. Астанага
илк маротаба итальян мусаввири Леонардо да Винчининг «Ла белла Принчипесса» картинасининг
асл нусхаси олиб келинди. Уйғониш даврининг машҳур рассоми пергаментда чизган
ягона асар экспозицияси Миллий музейда намойиш қилинмоқда. Масс-медиа учун
Италиянинг Қозоғистондаги элчихонаси, Маданият вазирлиги, Италиядаги Screapta
Maneant нашриёти вакиллари,
шунингдек, кўргазма ҳомийлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Маълумки, мазкур картина хусусий коллекцияда
сақланади. Илгари
фақат бир неча мартагина намойиш этилган. Экспертлар
айтишича, уни
асраш ва олиб юриш учун маълум шарт-шароит талаб этилади. Дурдона
асар қайтиб намойиш этилмаслиги ҳам мумкин.
Жоржио Армароли, Screapta Maneant нашриёти бош
директори ва асосчиси:
- Картина жуда нозик, уни ташиб юриш қийин. Бизни уни қайтариб олиб кетиш ташвишлантирмоқда. Янги технологиялар шарофати билан ушбу полотнода Леонардо да Винчи услубида ишланган кўзлар ва қулоқ тасвирини аниқладик. Чунки у одатда портретларни профилда эмас, балки тўғрига қараб турган шаклда чизган, масалан, «Мона Лиза»даги каби. Шунингдек, суратнинг чап бурчагида бармоқ излари топилди, улар 8 та пункт бўйича Леонардо да Винчиники билан мос келади.
Марко Альберти, Италиянинг Қозоғистондаги элчиси:
- Бизнингча,
бу каби лойиҳалар – Қозоғистон-Италия
ўртасидаги маданий ҳамкорликни йўлга қўйишда яхши восита. Шунингдек, ўтган йилнинг 30 ноябрида мамлакатингизда, Алматида Италия маданияти институти очилди.
Айтиш керак, Леонардо да Винчи картинаси намойиши Миллий музейнинг 10 йиллиги
муносабати билан ташкил этилган. 4 августга қадар барча буюк уста асарининг асл нусхасини томоша қилиши мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси.