Жетису вилояти ва Синьцзян-Уйғур мухтор тумани ўртасида трансчегара туристик зона ташкил этилади. Минтақалар «Хоргос» халқаро чегараолди ҳамкорлик марказининг биринчи йиғилишида фаолиятни мувофиқлаштириш механизмини ишга туширди. Унда яна бир қатор режалар тилга олинди. Шу жумладан, «Хоргос – Шарқий дарвоза» махсус иқтисодий зонада хитой ва немис инвесторлар иштирокида саноат парки ва аэропорт қурилиши мўлжалланяпти. Шу билан бирга, бу жойда ўзаро савдо учун муҳим объект – агросаноат маҳсулотлари учун карантин лабораторияси бунёд этилади. У икки давлатнинг умумий стандартлар асосида ишлашига ёрдам беради. Унда берилган сертификат-ижозатнома ҳар иккала давлатда тан олинади. Объект келаси йил ишга тушади.
Дамир Қадир, «Хоргос» халқаро
чегараолди ҳамкорлик маркази ижрочи компанияси раиси ўринбосари:
- Тадбиркорларимиз чорвачилик ва зироатчилик маҳсулотлари экспортида баъзи
қийинчиликларга дуч келяпти. Асал, гўшт, сут сертификатлашни талаб
қилади. Шунинг учун лаборатория ташкил этиш тўғрисидаги қарор
катта муаммони ҳал қилади ва тадбиркорларнинг
товарларини ХХРга олиб
киришини осонлаштиради.
Киритилаётган сармоя ҳажми ортиб боряпти, Қозоғистон
томони марказга чорак триллион тенге маблағ йўллади. Рўёбга
чиқарилаётган лойиҳалар сони 40 тага етди. 2 йил ичида яна 240 миллиард тенгега тенг 34 та лойиҳа ишга
туширилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

