Олимлар
ноёб қўлёзма топишди. Унда Қозоқ хонлигининг қўшни давлатлар, шу жумладан,
Мўғулистон хонлари билан муносабатлари ҳақида муҳим маълумотлар бор. 16-17 асрларга оид бу ҳужжатнинг ягона нусхаси «Архив-2025»
дастури доирасида Москвага борган экспедиция томонидан қўлга киритилди. «Тарих»
деб аталган асар форс тилида. Экспертлар таъкидлашича, уни «Тарихи Рашидий»нинг
давоми сифатида баҳолаш мумкин. Манускриптнинг қийматини оширадиган яна бир
нарса — у охиригача ўрганилмаган. Машҳур шарқшунос Олег Акимушкин 70-йилларда
унинг ярмидан камроқ қисмини кўриб чиққан. Ҳужжатда шу кунгача номаълум бўлган
Қозоғистон ва Марказий Осиё тарихига оид қатор фактлар мавжуд. Уларни тўлақонли
ўрганиш имкони туғилди. Қозоғистонга бу китобнинг нусхаси келтирилди.
Алмат Абсалиқов, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш
бўлими бош эксперти:
- Бу китоб
саҳифаларини кўздан кечирарканмиз, матндан ташқари, ҳошияларда турли изоҳлар мавжудлигини кўрамиз. Улар
одатда дуолар бўлади. Лекин матндаги мавзуга оид фикрлар, воқеаларга изоҳлар ҳам
учрайди. Буларнинг ҳар бири шу кунгача таржима қилинмаган жуда муҳим маълумот бўлиши
мумкин.
Асл нусхада ўқий оладиган, бу иш билан шуғулланаётган
барча тадқиқотчилар марказимизга келиши ва қўлёзмани тадқиқ этиши мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси