1-синф ўқувчилари учун байрам дарси ўтказилади

1-синф ўқувчилари учун байрам дарси ўтказилади

Асосий қомус ҳақида билимлар мактаб остонасидан бошланади. Пойтахтдаги Президент марказида биринчи синфга бораётган болалар учун махсус очиқ дарс ўтказилди. Илк марта партага ўтирган ўқувчиларга тинчликсевар Қозоғистоннинг асосий устуворликлари, фуқаролар ҳуқуқлари ҳамда давлат рамзлари тўғрисида маълумот берилади. Байрамона руҳда ўтказилган тадбирда куй-қўшиқлар янгради, шеърлар ўқилди.  «Бу фақат Конституцияга, давлат рамзларигагина эмас, она ватаинга, тарихимизга ҳурмат белгиси. Уни ёш авлод онгига ёшлигидан сингдиришнинг аҳамияти катта», дейди ўқитувчилар.  

Серик Сидиқов, Қозоғистон Республикаси Президенти маркази директори ўринбосари:

– Қозоғистон Республикасининг энг асосий бойлиги – инсон, унинг ҳуқуқлари ва эркинликларини муҳофаза қилишдан иборат. Болалар – бизнинг келажагимиз. Шунинг учун, мактаб остонасини ҳатлаб ўтган болалар, жажжи ўқувчиларимизга истиқбол тилаймиз. Уларнинг имкон қадар фаровон яшаши, тўғри йўлдан юришига ёрдам бериш ниятида ушбу тадбирни ташкил этдик. 

Айжан Аринова, синф раҳбари:

– Болалар эндигина мактаб остонасини ҳатлагани сабабли уларга Конституция, қонун, республика каби мураккаб тушунчаларни англатиш осон эмас. Лекин ҳозир болалар жуда зийрак, онгли, фикрларини очиқ айта олади. Бу дарсни тайёрлаш катта меҳнат талаб қилди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.