«Менинг исмим Хўжа» француз тилида намойиш этилади. Бердибек Сўқпақбаевнинг мазкур китоби таржимаси Давлат раҳбарининг ташрифи доирасида Парижда ЮНЕСКО вакилларига тақдим этилади. Ушбу қиссадан илҳомланиб суратга олинган «Қазақфильм» ижод намунаси француз тилида намойиш этилади. Бу тадбир қозоқ классигининг 100 йиллик юбилейига бағишлаб ўтказилаяпти. Таъкидлаш лозимки, «Менинг исмим Хўжа» қиссаси аввал дунёнинг 68 тилига таржима қилинган.
Асқар Абдирахманов, Қозоғистон Республикасининг ЮНЕСКОдаги доимий вакили:
- Бердибек Сўқпақбаевнинг ижодидан хабардор қавм учун яхши бир анжуман ўтказилади, деб ҳисоблайман. Унга қизиққанлар эса қўшимча ахборот манбаига эга бўлади, бошқа адабиёт шинавандаларининг классик адиб асарлари билан янада яхшироқ танишиш учун туртки бўлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси