Жорий йилда афсонавий Бибигуль Тўлегенованинг 95-йиллиги
нишонлаяпти. Юбилей арафасида машҳур қўшиқчи Қозоғистон пойтахтида катта
концерт берди. Қозоқ булбулини «Астана Опера» театрида табриклаш учун машҳур санъат арбоблари, балет артистлари, етакчи ижодий жамоалар тўпланди.
70 йил давомида Бибигуль Тўлегенованинг исми юксак
профессионализм, соф ижро ва миллий мусиқа санъатига меҳр каби фазилатлар билан
боғланиб келади. Қозоқ булбулининг ранг-баранг репертуарида халқ қўшиқлари,
юртимизнинг машҳур бастакорлари асарлари, Ғарбий Европа мусиқа усталарининг
романслари, операларидан ариялар ва бошқа асарлар бор. У, шу жумладан,
«Гaвҳapтош» ва «Йигирма беш» қўшиқлари, «Қўш қалдирғоч», «Эслаш», «Булбул» ва
бошқа кўплаб асарларни ижро этган. Ижодий фаолияти давомида Бибигуль Тўлегенова
ўттизтадан зиёд мукофот олди. У ХХ асрнинг энг буюк йигирма нафар аёлларидан бири
сифатида ЮНЕСКО рўйхатига киритилган.
Бибигуль Тўлегенова, опера ижрочиси, Қозоғистон ССР ва
СССР халқ артисти:
- Халқ қўшиғи, қозоқ операсини куйлашдан аввал мен
биринчи навбатда унинг матнини синчиклаб ўқиб чиқаман. Мазмунини тушуниб
оламан. Шундан кейингина уни куйлашга ҳаракат қиламан, матнини ёд оламан.
Сўнгра мусиқа жўрлигида ижро этишга уриниб кўраман, талаффузни чархлайман.
Ижрочи санъат асарининг мазмунини тўла-тўкис тушуниб олганидан кейин ижроси,
ижро йўналиши ҳам ўзгаради.
Абдумалик Сарманов таржимаси