Қозоғистонда «Арқалан» петроглифлар парки очилади. У мамлакатимиздаги ва Марказий Осиёдаги биринчи бундай иншоот бўлади. У Алматининг Бош Ботаника боғи ҳудудида 2 минг 600 квадрат метрни эгаллайди. Паркда мамлакат рассомлари ва ҳайкалтарошлари талқинидаги туркий қоятош расмлари нусхалари галереяси қўйилади. Ташкилотчилар айтишича, петроглифлар имкон қадар асл нусхаларига яқин тарзда. Шу билан бирга, тарихий экспозицияга Қозоғистон даштлари ўсимликлари фони берилади. Шуни ҳам айтиш керакки, ушбу парк устида ишлар ўтган йили бошланганди. Биринчи босқич ишлари сентябрда якунланади. Кейин эса парк янада кенгайтирилиши мўлжалланган.
Ольга Гумирова, «Петроглифлар овчилари» жамоат жамғармаси ижрочи директори:
– Биз туркийлар дунёсини, аждодларимиз учун яқин бўлган объектлар ва образларни қайта тиклашга ҳаракат қилдик. Бу ерда дунё дарахти, сеҳрли булоқ, уруғнинг қурбонлик тоши бўлади. Стеллага барча қозоқ тамғалари туширилади. Аждодлар шуҳрати стелласи қурилади. Ҳатто туркийлар яшаш жойи пойдевори ҳам барпо этилади.
Эслатамиз, Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев учинси Миллий қурултойда «Қозоғистонни бежиз «Петроглифлар мамлакати» деб аташмайди», дея таъкидлаганди. У ноёб тарихий объектларни муҳофаза қилиш лозимлигини кўрсатиб ўтган. Шуни ҳам айтиш керакки, мамлакатда олимларга маълум 300 дан зиёд кўп сонли қоятош суратлари мавжуд. Ҳар йили археологлар янги петроглифларни кашф қиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.