Режиссёр Гулнара Сарсенованинг «Нартай» трагикомедияси «Яра» халқаро фестивали танлов дастуридан жой олган. Картина тўртта мукофотни қўлга киритиб, энг яхши бадиий фильм сифатида тан олинди. Махсус намойишлар учун Қозоғистон кинематографиясидан тўртта фильм тақдим этилди. Улар ичида «Менинг номим Хўжа» ҳам бор. Картиналаримиз Марокаш, Тунис, Сенегал ва Конго фестиваллари ва кинозалларида ҳам намойиш этилиши кутилмоқда.
Мусса Туре, режиссёр, Канн фестивали совриндори:
- Биринчи марта мамлакатингизда суратга олинган бадиий фильмни томоша қилдим, аввал фақат ҳужжатли асарларни кўрган эканман. Кино профессионали бошқа давлатлик ҳамкасби яратган маҳсулотнинг кино тилини англашга интилади. Сизда бу бошқаларга мутлақо ўхшамайди, ажойиб. Фильмни томоша қилиш жараёнида бошқа давлатда эмас, биз кино тилида ҳикоя қилинган аниқ бир масканда, воқеалар оқимида бўламиз. Бу мени ҳайрон қолдирди.
Андре Иванов, Францияда Қозоғистон киноси ҳамжамияти президенти:
- Уларга ҳаммасидан экзотик нарсалар қизиқарли. Шу жумладан, Қозоғистон, Марказий Осиёда ҳам. Улар ҳали билиб олишга улгурмаган. Киномиздан бехабар эдилар, лекин уни томоша қилгач, қизиқиш уйғонди. Менимча, маданий дипломатия давом эттирилиши зарур. Халқаро Яра фестивали билан ҳамкорлик келгуси йилда ҳам давом этишига умид қиламан. Бу ишлар Қозоғистоннинг ижобий имижини илгари суришга хизмат қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси