«Бастау» фестивалида Қозоғистон фильмлари намойиш этилди

«Бастау» фестивалида Қозоғистон фильмлари намойиш этилди

29 ноябрда Алматида 10-халқаро «Бастау» талабалар ва дебют фильмлар фестивали бошланди. Унинг доирасида 40 дан зиёд давлатдан 60 тача картина намойиш қилинади. Иштирокчилар қаторида Япония, Австралия, Нидерландия, Фаластин, Буюк Британия, Колумбия, Исроил ва Германия режиссёрлари бор. Қозоғистон киноси секциясида Асқар Узабаевнинг «Бахт» картинаси намойиш этилди. У оилавий зўравонликка бағишланган. Шунингдек, Адилхан Ержановнинг «Адемоки таълими» картинаси ва Қозоғистон ҳамда Россия кинематографчиларининг «Тарлан» фильми намойиш этилади. Улардан биринчиси қабиласи чизиб берган тақдир чизиғидан чиқиб кетишни истовчи лўли қиз ҳаёти, иккинчиси Закир исмли бола ва Тарлан лақабли тойчоқ дўстлиги ҳақида ҳикоя қилади. Тўла метражли фильмлар танловида Қозоғистондан Элдар Шибановнинг «Тоғ пиёзи» дебют иши қатнашади.

Элдар Шибанов, режиссёр:

–Унда Хитойга олиб борадиган йўл ёқасида ёввойи пиёз сотадиган 11 ёшли Жабай ҳақида ҳикоя қилинган. Мураккаб давримизда бу кино ҳар биримизда орзулар уйғотади, деб ўйлайман.

Бундан ташқари, ҳужжатли лойиҳалар танлови дастурида Виктор Вильковиский суратга олган «Денгизнинг қайтиши» фильми иштирок этади. Бу картина Орол ҳақида жуда кўп фактларни ҳикоя қилади. Тадбир Мади Балжановнинг «Сутли қизча» тўла метражли романтик комедияси дебюти билан якунланади. Эслатамиз, 10-халқаро «Бастау» талабалар ва дебют фильмлар фестивали 3 декабргача давом этади.

Абдумалик Сарманов таржимаси