Қозоғистоннинг ЖХШТдаги раислиги якунланди

Қозоғистоннинг ЖХШТдаги раислиги якунланди

Россия пойтахтида Қозоғистоннинг Жамоавий хавфсизлик шартномаси ташкилотидаги раислиги якунлари чиқарилди. Парламент Мажилиси раиси Ерлан Қўшанов таъкидлашича, бу даврда ЖХШТ қизиқиш билдирган давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни чуқурлаштирди. МДҲ ва ШҲТ давлатлари билан алоқалар ривожланди. Жорий йилда ЖХШТ БМТда кузатувчи мақомини олганига 20 йил бўлди.

 

Ерлан Қўшанов, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси раиси:

- Қозоғистон раислик қилган даврда ҳамкорлар билан олиб борилган баҳамжиҳат иш туфайли ЖХШТ қаршисида турган барча масалалар ҳал қилинди. Астана учрашувида мамлакатларимиз президентлари Қозоғистон раислик қилган даврда ўтказилган тадбирларга юқори баҳо беришди, ЖХШТни янада ривожлантиришга йўналтирилган муҳим ҳужжатларни қабул қилишди. Тиғиз ҳамкорлик ва ўзаро манфаатларни ҳисобга олган ҳолда ЖХШТнинг парламент ўлчовини мустаҳкамлаш бўйича умумий ҳаракатимизни давом эттирамиз, деб ишонаман.

 

 Абдумалик Сарманов таржимаси.