Астанада кўмир саноати форуми ўтказилди

Астанада кўмир саноати форуми ўтказилди

Кўмир кимёси саноати Қозоғистоннинг қайта ишлаш саноатидаги энг муҳим секторлардан бирига айланади. У мамлакатга миллиард доллар даромад келтириши мумкин. Бунинг учун барча шарт-шароитлар бор. Қозоғистонда йилига 100 миллион тонна кўмир қазиб олинади, республика ушбу хомашё захираларига кўра дунёнинг илғор ўнлигига киради. Экспертлар фикрича, кўмирдан самарали фойдаланиш учун илғор технологиялар жорий этилиши, илмий тадқиқотлар ўтказилиши, кўмир кимёси бўйича махсус аналитик марказ яратилиши керак. Астанада бўлиб ўтган кўмир саноати форумида шундай фикрлар билдирилдиУнда соҳа мутахассислари, экспертлар, Қозоғистон ва бошқа давлатлар олимлари тўпланди.

Николай Радостовец, Қозоғистон Республикаси Тоғ-руда ва тоғ-металлургия ҳамжамияти ижрочи директори:

- Биз кўмир кимёси корхонаси барпо этган ҳолда, кон яқинида қайта ишлаш ниятидамиз. Бизнинг кўмирдан фармацевтика, кимё ва бошқа йўналишлардаги 300 тадан зиёд маҳсулот чиқариш мумкин. Бизда ҳамкорликда ишлаётган инвесторлар бор. Сўнгги 2-3 йилда Қозоғистонда бир қанча кокс-химия ишлаб чиқаришлари ташкил этилди. Янги технологиялар ёрдамида кўмир ишлатиладиган экологик стандартларга мос станциялар қурилиши мумкин.

Форум доирасида ихтисослашган халқаро кўргазма очилди. Унда тоғ-металлургия мажмуаси маҳсулотлари ва унинг самарадорлигини оширишга мўлжалланган сўнгги ишланмалар қўйилди. Шу жумладан, геологлар, тоғ муҳандислари ва лойиҳачилар ишини режалаштиришни яхшиловчи майдонча ҳам бор. Бу ечим ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва такомиллаштиришга хизмта қилади.

Рустам Ахметқалиев, тоғ-кон корхоналари учун дастурий ечимлар ишлаб чиқувчи компания вакили:

- Биз 124 давлатда фаолият юритаётган, шу жумладан, Алматида офиси бўлган компанияданмиз. Биз турли соҳалар, шу жумладан, тоғ-кон саноати учун энг янги дастурий ечимларни тақдим этамиз. Асосан машинасозлик, кемасозлик, авиакосмик ва тоғ-кон саноати учун фаолият юритамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси