2025 йил охиригача аҳоли 100 фоиз тоза ичимлик сув билан таъминланади

2025 йил охиригача аҳоли 100 фоиз тоза ичимлик сув билан таъминланади

2025 йил охиригача Қозоғистон аҳолиси 100 фоиз ичимлик сув билан таъминланади. Мамлакатда мана шу мақсадга эришиш мақсадида 30 га яқин йирик лойиҳа рўёбга чиқариляпти. Натижада, республика бўйича 2 минг километр сув қувури тортилади. Натижада, 430 дан зиёд аҳоли манзилгоҳи оби-ҳаёт билан таъминланади. Жорий йилда сув таъминоти тизимлари қуриш ва янгилаш учун 218 миллиард тенге ажратилган. Асосий эътибор қишлоқларга қаратилиши мўлжалланяпти. 

Бўлат Бекнияз, Қозоғистон Республикаси Сув захиралари ва ирригация вазирининг биринчи ўринбосари:

- Маҳаллий аҳоли турмуш сифатини ошириш бўйича ўтказилаётган ислоҳотлар доирасида сув хўжалигини бошқаруви самарадорлигини ошириш мақсадида вазирлик сув қуқурларини маҳаллий ижро органлари балансига ўтказади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.