Саёҳатчилар учун энг оммалашган беш шаҳар аниқланди, дея маълум қилди Маданият ва спорт вазирлиги. Бешинчи ўринда – Ақтау Каспий дурдонасига 4 ой ичида 220 минг турист келди. Вазирлик маълум қилишича, Манғистау вилоятига қизиқиш 20 фоизга ошди. Тўртинчи ўринда: Атирау январдан апрелгача шаҳарга 305 минг саёҳатчи ташриф буюрди. «Сарайшиқ» ташриф марказида уларнинг ҳар бири Олтин Ўрда ва Қозоқ хонлиги тарихи билан танишиши мумкин. Туристик рейтингда Чимкент учинчи ўринда. Мегаполисга келганлар одатда муқаддас зиёратгоҳларга боради ёки санаторийларда саломатлигини мустаҳкамлайди. Иккинчи ўринда Астана шаҳри. Йил бошидан буён унга бир миллион турист ташриф буюрди. Алматига эса бундан 200 минг нафарга кўпроқ одам қадам ранжида қилган. У туристлар учун жуда жозибали. Шаҳар табиати, иқлими кўпчиликка ёқади. Тоғ-чанғи курортлари ҳам ҳудуднинг туристлар учун оммалашишига, саёҳатчиларни жалб этишига ўз ҳиссасини қўшади.
Абдумалик Сарманов таржимаси