Қозоғистон Президенти Солиқ кодексига киритилган ўзгаришларни тасдиқлади

Қозоғистон Президенти Солиқ кодексига киритилган ўзгаришларни тасдиқлади

Қозоғистон Президенти Солиқ кодексига киритилган ўзгаришларни тасдиқлади. Шу жумладан, ўзгаришлар қаторида муаммоли кредитларни ўчириб ташлаши сабабли вақтинча микромолия ташкилотлари даромадларидан солиқ олинмаслиги кўзда тутилган. Қонунда Миллий жамғарма даромадидан болалар ҳисобига ўтказиладиган жамғармалар солиқ тўламаслиги ҳам алоҳида кўрсатилган. Давлат пошлинасини тўлай олмайдиган фуқаролар ва ҳуқуқий шахслар судга мурожаат этиш учун тўловни кечиктириши мумкинлиги ҳисобга олинган. Бу эса конституциявий ҳуқуқлардан тўлақонли фойдалана олишларига имконият яратади. Иккинчи даражали банкларнинг Миллий банк ноталарига кўра солиқ солинадиган даромадини камайтириш имконини берувчи истиснолар бекор қилинадиБарча махсус иқтисодий зоналар самарадорлигини ошириш мақсадида уларга имтиёзлар беришда дифференциал ёндашиш кўзда тутилганЖисмоний шахсларнинг умумий даромадлари ва мулкини декларациялашнинг дастлабки икки босқичи ўтгани боис бу жараёнлар соддалаштирилади.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.