Хитой бозори очилди. Қозоғистоннинг 30 та энг йирик ишлаб чиқарувчилари Шанхайда ўтказилаётган импорт товарлар кўргазмасида қатнашяпти. Улар 100 миллион доллардан зиёд қийматда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва озиқ-овқат етказиббериш бўйича контрактлар тузиши кутиляпти. Компанияларнинг кўпчилиги онлайн-форматда қатнашяпти. Бу – пандемия талаби. Кўргазмага фақат уларнинг маҳсулотлари етиб борди. Музокаралар эса вакиллар зиммасида.
Евгений Король, Қозоғистон компанияси маркетинг директори:
- Хитой тадбиркорлари ва ҳукумати ўз бозорига эҳтиёткорлик билна киритади. Улар мамлакатга келтирилган маҳсулотни синчиклаб текширади. Лекин товарларимиз барча тестлардан ўтган, зарур сертификатларни олган, уларни тайёрлашда айнан Хитой бозори талабларига катта эътибор билан қараганмиз.
Масалан, Қозоғистоннинг заводларидан бири 70 фоиз маҳсулотини экспорт қилади. Шунингдек, Марказий Осиё, Россия ва Афғонистонда сотади. Унда йилига 40 минг тонна тайёр товар чиқади. Компания Хитой бозорига ҳам чиқиш умидида.
Мирас Қилибаев, Қозоғистон компанияси бўлим бошлиғи вазифасини бажарувчи:
- Бизда жуда кенг ассортимент бор. Хитой истеъмолчиси ўзи учун мақбул ва мазали нарсаларни танлаб олиши мумкин. Хитойликлар кўпроқ ўткир таъмларни ёқтиришади. Лекин Осиё учун умумий емаклар кўп. Сўнгги вақтда эса Европа емакларига эҳтиёж пайдо бўлди. Бу нарсани биз бера оламиз.
Таъкидлаш лозимки, 4 йилдан буён ўтказилаётган кўргазмада Қозоғистон ва Хитой ўртасида имзоланган шартномалар умумий ҳажми ярим миллиард доллардан ошди. Озиқ-овқат маҳсулотларидан ташқари, республика биринчи марта рақамли ечимларини тақдим этди. Кўргазма 10 ноябргача давом этади.
Абдумалик Сарманов таржимаси