Сарайшиқда кўҳна ҳаммом топилди

Сарайшиқда кўҳна ҳаммом топилди

Қозоғистон археологлари яна бир кўҳна обидага дуч келди. Атирау қилоятидаги Сарайшиқ шаҳрида қадимий ҳаммом топилди. Олимлар иншоот Олтин Ўрда даврида қурилган, деб ҳисоблайди. Тадқиқотлар давомида бошқа тарихий реликвиялар ҳам топилган.

Амангельди Жумабаев, «Сарайшық» давлат тарихий-маданий музей -қўриқхонаси олим-котиби:

– Ҳаммом пишиқ ғиштдан терилгани унинг нўғай-қозоқ хонлари даврига оидлигидан дарак беради. Хўжалик ўраларини тозалаш жараёнида  кўплаб, жумладан, Хоразмдан келтирилган сопол, пишган ғишт, доривор воситалар сақланган идишларни топдик.

Икки йил давомида археологлар 800 квадрат метр ҳудудда иш олиб борган. Юқори тарихий қават очилди. Энди шаҳарнинг ғарбий дарвозаси реставрация қилинади.

Айбек Турарли, Сарайшық» давлат тарихий-маданий музей -қўриқхонасибош нозири:

- Қазув ишлари ғарбий дарвоза атрофида амалга оширилди. Бу ерда сайёҳлар томоша қиладиган объектлар бўлади. Ғарбий дарвоза тўла тикланади. Қурултой меҳмонлари ва сайёҳларни шу ерда кутиб оламиз.

Қазув ишлари давомида 14 та иншоот топилди. Бир замонлар бу ерда карвонсарой ҳам бўлган. Олимлар тарихий-маданий ёдгорликни тадқиқ этишда давом этмоқда. Улар фикрича, Сарайшиқнинг тарихий аҳамияти катта. Турли даврларда бу ерда еттита ҳукмдор қароргоҳи жойлашган, Қосимхон даврида эса бу шаҳар Қозоқ хонлигининг пойтахти эди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.