Алматига 1,5 миллион сайёҳ келди

Алматига 1,5 миллион сайёҳ келди

Булар тобора кўпроқ саёҳатчиларни ўзига жалб қилаётган Алматининг ўзига хос жиҳатлари. Масалан, ўтган йили мегаполисга бир ярим  миллион турист ташриф буюрган. Улар асосан МДҲ давлатлари, Европа, АҚШ, Лотин Америкаси ва араб давлатларидан. Шаҳар раҳбарияти ободончиликка ва экологияга катта эътибор қаратмоқда. Тоғ ҳавосининг мусаффолигини сақлаб қолиш учун Чимбулоққа газ, дизель ва бензин билан ишловчи автомобилларни киритмаслик таклиф этилди.

Алишер Абдиқадиров, Алмати шаҳар ҳокими ўринбосари:

- Медеуга шлагбаум қўйилган. Жорий йилда камера ўрнатилди. Полиция тезкор бошқарув департаменти билан уланган. Ҳокимликда тегишли буйруқ лойиҳаси тайёрланган, уни қабул қилганимиздан кейин Чимбулоққа ички ёниш двигатели бўлган автомобиллар кириши тақиқланади. Шундай ишлар олиб борилаётганини маълум қилдик. Аҳоли қарши эмас. Ҳозир эса, мендаги маълумотга кўра, маҳаллий халқ электр кучи билан ҳаракатланувчи автомобилларни фаол харид қила бошлади.

Бауржан Пазилхайир, «Туристик ахборот маркази» директори ўринбосари:

- Йилнинг уч чораги якунларига кўра, Алматида 383 та яшаш жойи мавжуд. 9 ой ичида 5 ва 4 юлдузли меҳмонхона объектлари орқали 37 миллиард тенге қийматга эга хизмат кўрсатилди. Туризм соҳасига 53 миллиард тенге инвестиция киритилди.

Яқин орада Алматида тиббий ва этномаданий туризм ривожланишда давом этади. Бир неча давлатга авиайўналишлар очилади. Буларнинг ҳаммаси хорижлик туристлар оқими кенгайишига хизмат қилиши кутилмоқда.

Абдумалик Сарманов таржимаси