Давлат раҳбари имзолаган фармонда Миллий кенгаш низоми ва таркиби кўрсатилган. Унга халқаро миқёсда тан олинган, фаннинг устувор йўналишларида ишлаётган олим ва академиклар киритилди. Шу жумладан, Нобель мукофоти совриндори, физика ва астрофизика фанлари профессори бўлган Беркли Жорж Фицжеральд Смут Учинчи, шунингдек, жаҳоннинг етакчи илмий марказларида ишлаётган қозоғистонлик тадқиқотчилар кенгаш таркибида фаолият юритади. Фан, илмий-технологик ва инновациявий сиёсат рўёбга чиқарилиши учун масъул бўлган ҳукумат аъзолари кенгаш ишида қатнашади. Умуман олганда, кенгаш мамлакатда илмий тизимни янада такомиллаштириш, фан ва илмий-технологик фаолият бўйича давлат сиёсатини юритишга доир тавсиялар ишлаб чиқади, бу соҳада истиқболли ва стратегик муҳим қарорлар қабул қилинишига кўмаклашади.
Абдумалик Сарманов таржимаси