Илмий тўплам тақдимоти бўлиб ўтди

Илмий тўплам тақдимоти бўлиб ўтди

Бу объектлар тўғрисидаги илмий маълумот «Қозоғистон археологик тадқиқотлари» тўпламига киритилган. Мамлакат Миллий музейида янги илмий асар тақдимоти бўлиб ўтди. Китобда 2021 йилда ўтказилган археологик қазув ишлари натижалари баён этилган. Тадқиқот ишларининг хронологик диапазони тош давридан бошлаб, сўнгги ўрта асрларгача бўлган даврни ташкил қилади. Қазув ишлари республиканинг турли минтақаларида амалга оширилган, ноёб ва қимматли артефактлар тўпланган.

Айбар Касеналин, Қозоғистон Республикаси миллий музейи «маданий мерос» илмий-тадқиқот институти раҳбари:

- Булар шунчаки ёдгорликларни ҳисоблаш эмас, бу кенг кўламли тадқиқотлар натижаси, натижада, кўплаб етарлича ўрганилмаган ҳолатлар кўзга ташланади. Топилган, сақлаш учун қўйилган буюмларнинг аҳамияти қандай, тарихий маълумотлар нималарга таяниши керак? Афсуски, мамлакатимиз тарихида узилишлар ва оқ доғлар жуда кўп. Тадқиқот ишлари Маданият ва спорт вазирлиги ёрдамида амалга ошириляпти. Махсус лойиҳа яратиш, йил сайин тадқиқотлар натижаларини чоп этиб бориш ниятидамиз. 

Абдумалик Сарманов таржимаси