Қозоғистонда жуда қадимий мозор
аниқланди. Мамлакат шарқидаги Кўкен манзилгоҳида ўтказилган қазиш ишлари
давомида маҳаллий ва халқаро тадқиқотчилар бир қабрга кўмилган ўсмир ва вояга
етган одам хокини топишди. Олиб борилган таҳлиллар шуни кўрсатдики, мозор
эрамиздан аввалги VI мингйилликка оид. Археолог фикрича, у республика ҳудудида
аниқланган энг қадимий мозор бўлиши мумкин. Бу эса топилмаларнинг қийматини
оширади.
Паула Доумани Дюпюй, Назарбаев
университетнинг ҳаммаслак профессори, археолог:
- Тош асри инсоният тарихидаги
энг қадимий ва узоқ давом этган давр. Қозоғистонда жуда кўп археологик
ёдгорликлар бор, лекинбу даврга оид инсон хоки топилмаганди. Омадимиз келди.
Биз Кўкен яқинида шундай жойни топдик. Ушбу кашфиёт туфайли мамлакат ҳудудида
етти минг йилдан кўпроқ вақт илгари яшаган одамлар тўғрисида маълумотларни
қўлга киритдик.
Айдин Жунисханов, Назарбаев
университети ўқитувчиси ассистенти, археолог:
- Кўкен манзилгоҳида топилган
одам суяклари эрта неолит даврига тўғри келади. Бу кашфиёт Қозоғистон
археологияси учун жуда муҳим. Биринчидан, унинг қиймати шундаки, авваллари тош
асрига оид одам суяклари топилмаганди. Радиокарбон таҳлил суякларнинг аввал
топилганларидан анча эски эканлигини кўрсатди. Иккинчидан, янгиланган тадқиқот
усулларига кўра, қолдиқларнинг тахминий ёшини аниқлаш мумкин.