30 августда Қозоғистонда Конституция куни нишонланади! Мамлакат Асосий қомуси қабул қилинганининг 27 йиллиги нишонланади. Ўтган давр давомида олий қонунга қатор ўзгаришлар киритилди. Улардан охиргиси – жорий йилнинг июнь ойида умумреспублика референдумида амалга оширилди.
Арман Тўқтушақов, жаҳон иқтисодиёти ва сиёсати институти эксперти:
- Конституциявий ўзгаришлар кенг қамровли. Жами Конституциянинг 33 моддасига 56 та ўзгариш ва қўшимча киритилди. Бу эса асосий қонуннинг учдан бири, дегани. Улкан ўзгаришлардан асосий мақсад – мавжуд давлатчилик моделини тизимли қайта ишлаб чиқиш. Улар туфайли мамлакатимизда ҳуқуқ тизимининг мутлақо янги пойдевори шаклланади. Янгиланган конституция - Янги Қозоғистон, президент эълон қилган иккинчи республика учун ҳуқуқий пойдевор вазифасини бажаради.
Жаҳон иқтисодиёти ва сиёсати институти эксперти таъкидлашича, Қозоғистоннинг янгиланган Конституцияси фуқаролар ва жамият талабларига асосланган. У тарихий аҳамиятга эга, шунинг учун ислоҳотлар мамлакат модернизациясининг узвий ва муҳим босқичи.
Абдумалик Сарманов таржимаси.