Келаси йили Қозоғистонда давлат экологик аудити ўтказилади. Лойиҳа пилот тартибида бўлади. Астанада ўтказилаётган Assosai аудиторлари халқаро форумида маълум қилинишича, бу иш билан давлат Олий аудиторлик палатасининг энг яхши экспертлари шуғулланмоқда. Улар таъкидлагани каби, тадқиқот натижаларига кўра Қозоғистон саноат корхоналарида
ўтказиладиган «яшил текширувлар» услубияти ишлаб чиқилади, экология кодексида кўрсатилган миллий стандартларга қўшимчалар киритилади. Анжуманда Европа ва Осиёнинг 16 давлатидан келган палата ва ҳамжамиятлар вакиллари қатнашяпти.
Расул Рахимов, Олий
аудиторлик палатаси аъзоси:
- Олий аудиторлик палатаси бир неча йилдан
буён экологик аудитнинг глобал технологиялари устида иш олиб боряпти. Биз шу кунларда
кузатаётган об-ҳаво шароитлари оғирлашуви,
чучук сув етишмаслиги, иқлим ўзгаришлари
нуқтаи назаридан олганда, бу Қозоғистон учун ҳам муҳим. Шунинг учун палата экологик
аудитни мунтазам ривожлантириб боради. ASSOSAI экологик аудиторлар форуми – Осиё
минтақаси аудиторлари анжумани бу борада амалга оширилётган фаолиятнинг асосий
йўналишларидан бири.
Экспертлар фикрича, Қозоғистонда иқлим сиёсатига
катта эътибор берилмоқда. Янги Сув кодекси тайёрланяпти, у йил охиригача қабул
қилинади. Умуман олганда, мамлакат ўз зиммасига олган халқаро мажбуриятлар
доирасида атмосфера ифлосланишининг олдини олиш ва иқлим ўзгаришига қарши кенг
кўламли чора-тадбирлар кўрилмоқда. Анжуманда вазирлик вакиллари шу ҳақда
эслатиб ўтди.
Мансур Ошурбаев,
Қозоғистон Республикаси экология, геология ва табий захиралар вазири ўринбосари:
- Жорий йилнинг февраль
ойида Давлат раҳбари 2060 йилга қадар мўлжалланган стратегияни ишлаб чиқди, унга
кўра Қозоғистон чиқинди ҳажмини 15 фоизга камайтириши шарт, бунинг учун эса экологик
аудит зарур. Ҳозирда рўёбга чиқариш мумкин бўлган энг яхши технологиялар борасида
маълумотнома тайёрланяпти. Табиат бойликларидан фойдаланувчилар, энг йирик 50 та компания атмосфераги чиқиндини
камайтириш учун табиатга зарари озроқ бўлган технологиялардан фойдаланиши лозим.
Абдумалик
Сарманов таржимаси.