Қосим-Жўмарт
Тўқаев Шанхай Ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар
хавфсизлик кенгашлари котибларини қабул қилди. Қозоғистон Президенти бундай тадбирлар бугунги кунда долзарб
эканлигини таъкидлади. Ваҳоланки, ўтган йили жаҳонда минтақавий ва локал
зиддиятлар сони 30 фоизга ўсди, жами 180 дан зиёд тўқнашув юз берди. Бу эса
сўнгги ўттиз йил ичидаги энг юқори кўрсаткич. Халқаро терроризм хавфи янада
кучайиб боряпти. Унга муносиб қаршилик кўрсатиш, фуқароларни муҳофаза қилиш
зарур, дея таъкидлади Қосим-Жўмарт Тўқаев.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон
Республикаси Президенти:
- Терроризм, экстремизм ва сепаратизм
давлатларимизниг ичики барқарорлигига зарар етказишига йўл бермаслигимиз лозим.
«Учта ёвуз куч»га, шунингдек, трансмиллий уюшган жиноятчиликка, гиёҳванд
моддалар ноқонуний айланмаси ва киберхавфсизлик чорловларига қарши кураш Қозоғистоннинг
ШҲТдаги раислик муддатида асосий масалалар қаторида кўрилади.
Қосим-Жўмарт Тўқаев фикрича, ШҲТ минтақада
барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича ўзаро мувофиқлаштирилган ва аниқ
ишлар намунасини кўрсатиши керак. 2025-2027 йилларда терроризм, сепаратизм ва
экстремизмга қарши кураш бўйича ҳамкорлик дастурини, шунингдек, 2029 йилгача
мўлжалланган ташкилотниг гиёҳванд моддаларга қарши кураш стратегиясини ҳамда
уни рўёбга чиқариш дастурини қабул қилиш лозим. Афғонистонга алоҳида эътибор
қаратиш зарур. Бу давлатда гуманитар бўҳронга йўл қўймаслик, аксинча, узоқ
муддатли барқарорликка эришиш керак, деди Қозоғистон Президенти.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон
Республикаси Президенти:
- Биз очиқ сиёсий-дипломатик мулоқот,
глобал ва минтақадаги ҳамкорлар билан конструктив муносабатлар ўрнатиш тарафдоримиз. Евроосиё хавфсизлиги бўлинмаслиги тамойилини
қўллаймиз, бу эса ўзаро ишонч чоралари яратилишини кўзда тутади. ШҲТ периметри
бўйлаб хавфсизлик камари яратишда ҳам шундай ёндашувга асосланиш зарур. Қозоғистон
ўзининг ташкилотга раислик муддатида халқаро тотувлик ва давлатларнинг хавфсиз
шаклда умр кечиришига хизмат қилишни бош вазифаси, деб ҳисоблайди. Айнан шунинг
учун ҳам биз томондан «Адолатли дунё ва тотувлик учун жаҳон бирдамлиги
тўғрисида» ШҲТ ташаббусини биргаликда ишлаб чиқиш ва қабул қилиш таклиф этилди.
Шунингдек, дунё миқёсида озиқ-овқат, сув ва энергия
таъминоти билан боғлиқ чорловлар кескинлашиб боряпти. Давлат раҳбари
таъкидлашича, минтақавий ва халқаро хавфсизликни таъминлаш воситаси сифатида
ташкилот салоҳиятидан фойдаланиш зарур. ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик
кенгашлари котибларининг ташқи хатарларни бартараф этиш ва миллий хавфсизликни
таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштиришга қаратилган учрашувлари жуда муҳим.
Томонлар ташкилотнинг Астана шаҳрида бўлиб ўтадиган саммитида яна бир марта
кенгашиб олади. Қозоғистон бу анжуманга фаол тайёргарлик кўряпти.
Абдумалик
Сарманов таржимаси.