Астанада биринчи Белорусь - Қозоғистон агрофоруми ташкил этилади

Астанада биринчи Белорусь - Қозоғистон агрофоруми ташкил этилади

Қозоғистон ва Беларусь ҳамкорлиги кенгайиб боряпти. Жорий йилда ўзаро товар айланмаси 17 фоизга ортди. Мамлакатлар бундаги кўрсаткичларни бир ярим миллиард долларга етказиш ниятида. Аграр соҳа ва машинасозликдаги фаол алоқалар мақсадга эришиш имкониятларини кенгайтиради. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистонда Белорусь тракторлари ва комбайнлар йиғиляпти. Мамлакатимиз эса қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бермоқда. Биринчи аграр форум ҳамкорликни кенгайтириш, контактларни йўлга қўйишга қаратилган. Қатнашчилар сут ва гўшт етиштиришдаги янги технологиялар, зироатчилик ва агротехника ишланмаларини тақдим этади. Қўшма агрокластерлар ташкил этиш масаласи ҳам муҳокама қилинади.

Алексей Богданов, посол Беларусь Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси:

- Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан бирга гўшт, сут етиштириш технологиялари, фермалар учун зарур машинасозлик маҳсулотларига бағишланган биринчи Белорусь - Қозоғистон аграр форуми ўтказилади. Қатор шартномалар имзоланган, анжуманда тахминан 50-60 миллион долларга тенг келишувларга эришилиши кутиляпти

Абдумалик Сарманов таржимаси