Сув тошқинлари даврига юқори тайёргарлик тартибига
ўтиш. ФВВ раҳбари Сирим Шарипханов Ҳукумат мажлисида шундай зарурат борасида
айтиб ўтди. У маълум қилишича, республика минтақаларининг аксариятида январь ва
февраль ойларида ёғин кўп бўлди, ҳаво ҳарорати ҳам меъёридан юқори бўлиши
кутиляпти. Қозоғистоннинг бешта минтақасида ҳудудни қор қоплаши 70 фоизни, 12
тасида эса 90 фоиздан зиёдни кўрсатади. Тегишли соҳа раҳбари айтишича, ҳозирги
вақтда 39 минг кишилик таркибга эга махсус гуруҳлар ташкил этилган. Шу билан
бирга, 11 мингтача техника бирлиги, 500 дан ошиқ сузиш воситалари ва 3 мингдан
кўпроқ мотопомпа тайёрлаб қўйилган. Фавқулодда вазиятлар вазири тегишли
хизматлар тайёр ҳолатда эканлигини маълум қилди.
Сирим Шарипханов, Қозоғистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири:
- «Казавиаспас»га тегишли ҳаво кемалар зудлик билан куч-воситаларни кўчириш, шунингдек, жабрланган аҳолини эвакуация қилиш ҳолатларига доимий шай ҳолатда турибди. Фуқаро муҳофазасининг ҳарбий қисмлари ҳам қутқарув операцияларида иштирок этишга тайёр. Фуқаро муҳофазаси тизими бошқарув органлари, куч ва воситалари ҳаракатларини амалий синовдан ўтказиш штаб-квартираси Ақтўбе шаҳрида жойлашган «Кўктем-2024» Республика қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари доирасида ўтказилади.
Хуршида
Абдуллаева таржимаси.